Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

21 млрд сўмлик харидларда қонун бузилган —Рақобат қўмитаси

21 млрд сўмлик харидларда қонун бузилган —Рақобат қўмитаси

Фото: Freepik

21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.  Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берган. 

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «QUYUV-MEXANIKA ZAVODI» АЖ томонидан ўтказилган энг яхши таклифларни танлаш (тендер) савдолари «Рақобат тўғрисида» ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида,«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» АЖ тизим ташкилоти «QUYUV-MEXANIKA ZAVODI» АЖ томонидан ўтказилган жами 21 млрд сўмдан ортиқ бўлган 8 та танлов савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги маълум бўлди. Яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган. 

Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг