Жанубий Корея компанияси Тошкент вилоятида тиббиёт шаҳарчасини қуради
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Дўстлик массиви ҳудудида 400 гектар ер майдонида Жанубий Кореянинг «Haeahn architecture» компанияси («TMSC» МЧЖ номи билан давлат рўйхатидан ўтган) «Tashkent Medical Smart City» халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчасини қуради.
Бу борадаги инвестиция лойиҳаси вилоят ҳокимлиги томонидан эълон қилинди.
Лойиҳа доирасида жами 5 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши тўғрисида келишувга эришилган.
Тиббиёт шаҳарчаси барпо этиш учун танланган 400 гектар суғориладиган ер участкалари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.
Бунда инвесторга ажратилган ер учаткасида қуйидаги замонавий объектларини барпо этиш мажбурияти юкланади:
- замонавий, халқаро стандартларга мос келадиган, тиббиёт йўналишдаги туристларни қабул қиладиган йирик тиббиёт муассасаси;
- тиббиёт ҳамда шошилинч тиббий ёрдам маркази;
- Кореянинг нуфули халқаро тиббиёт университети филиали;
- тиббиёт йўналишдаги халқаро мактаб ва мактабгача таълим муассасаси;
- Корея услубдаги квартали (маданий, тижорий ва овқатланиш кўчаси, туристик объектлар ва х.к.);
- бизнес ва савдо маркази, мехмонхоналар;
- кўп қаватли уй-жой мажмуаси ва х.к.
Шу билан бирга, инвестор ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2025-2034 йилларда белгиланган инвестиция маблағларини тўлиқ ўзлаштириши ва объектларни фойдаланишга топшириши ҳамда 7000 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиши лозим бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter