Тошкент ва Навоий вилоятларида коррупционерлар қўлга олинди
Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш доимий равишда кучайиб бораётган бўлса-да, айримлар ҳали ҳам бу иллат домига тушмоқда.
Тошкент вилоятида Солиқ бошқармаси катта инспектори фермер хўжалигидан текширувни ижобий ҳал этиш ва бир йил текширув ўтказмаслик эвазига 5 минг доллар пора талаб қилган пайтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақида Телегамдаги "XAVFSIZLIK" канали хабар қилди.
Навоий вилоятида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори ҳамда бош ҳисобчиси мураббийга ажратилган хизмат сафари пулларидан улуш сўраб, 3 миллион сўм пора олаётганда ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter