Тошкент вилоятида салкам 2,5 млрд сўмлик ўғирлик фош этилди
Тошкент вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо дўконлари ва умумий овқатланиш шохобчаси аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.X.” МЧЖ раҳбари Х.Р. савдо дўконида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Т. Зангиота тумани, “Кенг-кичик” МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони ва умумий овқатланиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги газ ва электр тармоқларига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 1 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда аҳолига мўлжалланган газни пуллаган раҳбар ушланганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter