Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда икки туман ҳокими жазоланди

Жиззахда икки туман ҳокими жазоланди

Дўстлик ва Мирзачўл тумани ҳокимлари жазоланди. ОАВда вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоевнинг фармойиши тафсилотлари эълон қилинди

Унга кўра, Дўстлик тумани раҳбари Шавкат Дарвишев ва Мирзачўл тумани ҳокими Ботиржон Мирзақуловларга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланди. 

Жазо хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда экспорт кўрсаткичларини таъминлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, бу каби салбий ҳолатларнинг қайта такрорланмаслиги ҳамда ушбу масалаларга масъул бўлган раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш мақсадида қўлланилган. 

Аввалроқ ДХХ тадбирида Оҳангаронда ҳокимлик ходими фирибгарлик жинояти устида қўлга тушгани маълум бўлганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг