Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади
«Ўзгидромет» хабар беришича, бугун кундузи Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-19° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter