Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш учун 45,5 трлн сўм ажратилган
2025 йилда аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш учун давлат бюджети ҳисобидан 45,5 трлн сўм маблағ сарфланган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси муҳокамасида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, 2025 йилда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари учун 14,5 трлн сўм бюджет маблағлари ажратилган.
Шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ҳамда «Камбағал оилалар реестри»га киритилган фуқароларга электр энергияси ва табиий газ бўйича компенсация тўловлари ўз вақтида етказилгани қайд этилди.
Ҳисоботга кўра, мазкур мақсадлар учун ажратилган 45,5 трлн сўм давлат бюджети умумий харажатларининг қарийб 11,9 фоизига тенг.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter