Ўзбекистонда алиментнинг ҳисоб-китоб миқдори ошди
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140 моддасига кўра, агар алимент тўловчи шахс ишламаса ёки унинг даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, алимент қарзи мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
2026 йил 28 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичининг 6,8 миллион сўмдан ошгани сабабли расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ҳам ошди.
Натижада тахминий алимент тўловлари:
- бир нафар бола учун — 1,7 млн сўм;
- икки нафар бола учун — 2,3 млн сўм;
- уч ва ундан ортиқ бола учун — 3,4 млн сўм атрофида ҳисобланмоқда.
Қайта ҳисоб-китоб амалдаги қонунчилик асосида автоматик тарзда амалга оширилади.
Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, мамлакатда алимент тўловчиларнинг 61 фоизи иш билан таъминланмаган ёки доимий даромад манбаига эга эмас.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter