Ўзбекистонда сув танқислигини камайтириш учун 600 млрд сўмлик дастур тасдиқланди
Ҳукумат 2026 йилда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув танқислигининг олдини олишга қаратилган қарор қабул қилди.
Ҳужжатга кўра, республика бўйича сув хўжалиги тизимини модернизация қилиш ва инфратузилмани яхшилаш учун 600 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Қарорда белгиланишича, мазкур маблағнинг 480 млрд сўми каналларни бетонлаштириш ва реконструкция қилишга, қолган 120 млрд сўми эса сув билан боғлиқ чора-тадбирларга ажратилади.
Дастур доирасида каналлар ва сув тармоқлари таъмирланиб, янги сув омборлари ва инфратузилмалар барпо этилади. Шунингдек, сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинади ва сув ҳисобини юритиш тизими кучайтирилади.
Ҳужжатга илова қилинган рўйхатга кўра, 2026 йилда:
– Қорақалпоғистон
– Андижон, Бухоро, Жиззах
– Қашқадарё, Навоий, Самарқанд
– Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент
– Фарғона ва Хоразм вилоятларида ўнлаб каналлар реконструкция қилинади ва бетонлаштирилади.
Шунингдек, келгусида сувдан фойдаланиш лимитлари жорий этилади ҳамда сув етказиб бериш ва ҳисобини рақамлаштириш кучайтирилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter