Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси йўлга қўйилади

Ўзбекистонда «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси йўлга қўйилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда 2026–2030 йилларга мўлжалланган «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилади. Бу Президентнинг 25 март куни имзоланган тегишли фармони билан белгиланди.

Ҳужжатга кўра, асосий мақсад саноат, энергетика, қурилиш ва транспорт соҳаларида чиқиндиларни камайтириш, шунингдек табиий чанг ҳосил бўлишини назорат қилишдан иборат.

Дастур доирасида атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ҳажмини 10,5 фоизга қисқартириш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида йирик саноат корхоналарида автоматик мониторинг станциялари ва чанг-газ тозалаш қурилмаларини ўрнатиш назарда тутилган.

Шунингдек, саноат объектларида чиқиндиларни ушлаб қолиш даражасини 32 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. PM2,5 кўрсаткичи бўйича меъёрдан юқори бўлган кунлар сонини камайтириш ҳам устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу жумладан, Транспорт воситалари томонидан ҳавога чиқариладиган зарарли моддалар ҳажмини 10 фоизга камайтириш белгиланган.

Лойиҳа ҳудудлар кесимида босқичма-босқич амалга оширилади. Дастлаб чора-тадбирлар Фарғона водийсида жорий этилади, кейин эса марказий ҳудудларга татбиқ қилинади. Кейинги босқичларда мамлакатнинг жанубий ва ғарбий ҳудудлари қамраб олинади. Якуний босқичда эса Қорақалпоғистон ва Хоразмда лойиҳа тўлиқ ишга туширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳар ойнинг 10- ва 25-кунлари давлат хизматчилари хизмат автомобилларидан фойдаланмай, ишга жамоат транспорти, велосипед ёки пиёда бориши шарт қилиб белгилангани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг