Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пора олиб, воқеа жойидан қочган шахс қўлга олинди

Пора олиб, воқеа жойидан қочган шахс қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz»га билдиришича, Когон тумани, Сариён маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Ш. яқин танишига ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб бериши эвазига ундан 1400 АҚШ доллари талаб қилган.

Таъкидланишича, у бу «амал»ини ваколатли шахслар орқали «бир зум»да бажаришга «кучи» етишини айтган.

Ш.Ш.нинг таниши унга ҳозирда ўзида бунча миқдорда пули йўқлиги айтганда, у «келишув»нинг бир қисмини «ишини битиргач» ҳам берса бўлишини, айни пайтда эса 1000 АҚШ доллари бериши шартлигини билдирган. Ш.Ш. Когон туманидаги, Ўзбекистон маҳалласи, Саидобод қишлоғи йўли ёқасида ўзига аввалдан таниш бўлган фуқародан бўнак сифатида 1000 АҚШ долларини олган. Ва пулни олибоқ, воқеа жойидан қочиб кетишга уринган. Бироқ, ички ишлар ходимларининг тезкор ҳаракати боис, Ш.Ш. жиноят содир этган жойидан кета олмаган.

Дастлабки тергов давомида Ш.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган. Мутаносиб эҳтиёт чора қўлланилган.

Мазкур жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судига юборилган. Ва суд ҳукми билан жазонинг муқаррарлиги таъминланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг