Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура Андижон ва Тошкентда дорифурушларни ушлади

Прокуратура Андижон ва Тошкентда дорифурушларни ушлади

Фото: Прокуратура департаменти.

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.Х.нинг (муқаддам судланган) “Мустақилликнинг 27-йиллиги” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 6 дона “Тропикамид” ва 97 дона “Pregabalin Capsules” номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.   

Шунингдек, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 58 дона дори воситасини фуқаро И.Г.га 2,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг