Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда бир оила бирйўла 4 нафар қизалоқли бўлди. Қизиғи...

Қашқадарёда бир оила бирйўла 4 нафар қизалоқли бўлди. Қизиғи...

Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Дилфуза Баҳриддинова Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали 4 нафар қизалоқни дунёга келтирди.

Дилфуза Баҳриддинова ва унинг турмуш ўртоғи Жасур Мақаев шу кунга қадар 5 нафар қизни камолга етказаётганди. Ҳозирда ушбу оила 9 қизли бой хонадонга айланди.

Эгизаклар:

  • Биринчи қизалоқ вазни 1400 гр, бўйи 37 см;
  • Иккинчи қизалоқ вазни 1450 гр, бўйи 38 см;
  • Учинчи эгизакнинг вазни 1600 гр, бўйи 40 см;
  • Тўртинчисининг вазни 1400 гр, бўйи 37 см.

ССВ берган хабарга кўра, айни пайтда қизалоқлар филиалда халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг