«Сирдарё сув таъминоти» филиали бошлиғи тезкор тадбирда ушланди
«Сирдарё сув таъминоти» АЖ Боёвут тумани филиали бошлиғи ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда «Сирдарё сув таъминоти» акционерлик жамиятининг Боёвут тумани филиали бошлиғи У.У. ва ушбу филиалнинг авария таъмирлаш хизмати бўлинмаси бригадири А.П. (муқаддам судланган) ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.О.нинг муқаддам сотилган хонадонини ичимлик сувидан бўлган 3,5 млн сўмлик қарздорлигини 1,8 млн сўм эвазига йўқ қилиб беришларини айтиб, У.У.нинг хизмат хонасида 1,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter