Алиментдан қарзи борларга айрим хизматлардан фойдаланиш чекланади
Солиқ қарзини ундиришда янгича ёндашув жорий этилади.
Бу ҳақда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ва самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Президент фармонида назарда тутилган.
Фармонга кўра, солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундиришда қуйидагиларни назарда тутувчи янгича ёндашув жорий этилади:
- ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ундирувчи томонидан расмийлаштирилган процессуал ҳужжатлар асосида давлат ижрочисининг қарори билан электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиш имконини яратиш;
- юридик шахсларнинг мол-мулкларини хатлаш, кўздан кечириш билан боғлиқ процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини:
- солиқ органининг солиқ қарзини ундиришга оид ижро ҳужжатлари бўйича – солиқ органининг мансабдор шахси томонидан;
- гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажариш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочисининг топшириғига асосан тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан амалга ошириш;
- ижро ҳужжатлари бўйича савдоларни ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатларни (гаров ҳужжатлари, хатлов, кўздан кечириш далолатномалари ва бошқалар) электрон платформалар орқали юбориш;
- солиқ органининг мансабдор шахси ёки тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилган хатлаш ва кўздан кечириш далолатномаларига асосан реализация қилинган ёки таклиф этилган мол-мулкларни расмийлаштириш билан боғлиқ хатарларни расмийлаштирувчи идоралар зиммасида қолдириш.
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда унга нисбатан юритилган ижро ишларини давлат ижрочисининг қарори билан тугатиш амалиёти жорий қилинади.
Қонунда назарда тутилган айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини мажбурий ижрога тақдим этилгунига қадар тегишли давлат органи, ташкилот ёки унинг мансабдор шахсига топширишни ундирувчининг ҳуқуқи сифатида белгилаш ва ушбу ижро ҳужжатлари тоифасига ундирувни ундирувчи-юридик шахслар томонидан қарздор-жисмоний шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари киритилади.
2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади.
Муаммоли кредитлар бўйича ижро ҳужжатлари асосида вужудга келган мажбуриятларни ундириш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш ихтисослаштирилган давлат ижрочиларига юкланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter