Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 Солиқдан қарздор фуқаронинг қимматбаҳо автомашинаси хатланди

 Солиқдан қарздор фуқаронинг қимматбаҳо автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Олмазор туман бўлими иш юритувига суд ва бошқа органлар қарорларига асосан қарздор «S.-M» МЧЖдан давлат фойдасига жами 6,24 млрд сўм давлат божи ва солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ҳамда ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан юқоридаги қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли барча мол-мулкларга тақиқ ўрнатилган ҳамда белгиланган тартибда қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли «LI XIANG L9» русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур хатланган автотранспорт воситаси баҳоланиб, аукцион орқали қарздорлик ҳисобидан сотиш чоралари кўрилмоқда.

Қарздор томонидан ушбу жараён давомида қарздорлик тўлиқ қопланган тақдирда, автотранспорт воситаси мулк эгасига қайтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг