Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Солиқдан қарздор аҳолига электр учун тўлов қилиш имконияти чеклаб қўйилади – эксперимент

Солиқдан қарздор аҳолига электр учун тўлов қилиш имконияти чеклаб қўйилади – эксперимент

ПҚ-364-сон қарор билан Наманган вилоятида эксперимент тариқасида жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича умумий суммаси 1 млн сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланиш жорий этилади.

Жорий йил 16 апрелдан кучга кирадиган мазкур тартиб, солиқдан қарзи 1 млн сўмдан ошган аҳолига электр учун тўловларни амалга оширишга вақтинчалик чекловни назарда тутади.

Ўз навбатида, чеклов аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қуйидаги тоифаларига қўлланилмайди:

  • ногиронлиги бўлган шахслар (1 ва 2-гуруҳ);
  • боқувчисини йўқотган оилалар;
  • ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар;
  • қонунчиликда белгиланган бошқа имтиёзли тоифалар.

Маълумот учун, Наманган вилоятида бугунги кунда 1 млн сўмдан юқори қарздорлиги мавжуд жисмоний шахслар сони 45,8 минг нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг