Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суғоришда электр харажатларини яримгача қоплаш механизми жорий этилмоқда

Суғоришда электр харажатларини яримгача қоплаш механизми жорий этилмоқда

2026 йил 1 январдан бошлаб озуқабоп ва мойли экинлар етиштирувчи, суғориш жараёнида ўз балансидан насос агрегатларидан фойдаланадиган субъектларга сарфланган электр энергияси харажатларининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бу амалиёт ПҚ-322-сонли Президент қарори доирасида озиқ-овқат таъминотини барқарор таъминлаш мақсадида йўлга қўйилади.

Мазкур қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги корхоналарига қўшимча молиявий ёрдам механизми ҳам таклиф этилган:

tijorat banklari tomonidan ҳосил қийматининг 50 фоизигача 12 ойлик муддат билан йиллик 12 фоиз ставкали имтиёзли кредитлар;

2025 йил 1 ноябрдан 2030 йил 31 декабргача «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ орқали кредит фоиз харажатларини қоплаш:

миллий валютада — Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз банддан юқори, бироқ 10 фоиз бандгача (асосий ставка 2 баробаридан ошмаган ҳолда);

хорижий валютада — 8 фоиздан юқори, бироқ 4 фоиз бандгача бўлган қисми.

Ушбу чоралар фермерлар ва аграр корхоналарнинг суғориш ҳамда етиштириш харажатларини камайтириш, шу орқали мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг