Тошкент метрополитени йўналишларининг график схемаси янгиланди
Тошкент метрополитени йўналишларининг график схемаси янгиланиб, долзарб ҳолатга келтирилди. Янгиланган схема йўловчилар учун ҳаракат вақти ва йўналишлар бўйича янада аниқ маълумотларни тақдим этади.
Янгиланишлар доирасида қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди:
-
Юнусобод йўли ва Ҳалқа ер усти йўлида биринчи ва охирги бекатлар орасидаги ўртача йўл вақти қайта ҳисобланди;
-
Ушбу йўналишларда бекатлар оралиғида поездлар ҳаракатининг ўртача вақти (дақиқалар ва сонияларда) янгиланди;
-
Метро бекатлари яқинига қўшимча шаҳар атрофи автостанциялари киритилди;
-
Метро бекатларидан етиб бориш мумкин бўлган қўшимча диққатга сазовор жойлар — боғлар, бозорлар ва спорт иншоотлари схемага қўшилди.
Янгиланган схеманинг катта форматдаги варианти билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.
Маълумот учун, схема 2026 йил 3 январь куни янгиланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter