Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 1,1 млрд сўмлик тиббий буюмларнинг ноқонуний сақланганлик ҳолати фош этилди

Тошкентда 1,1 млрд сўмлик тиббий буюмларнинг ноқонуний сақланганлик ҳолати фош этилди

«Тошкент-АЭРО» ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизда  сифати кафолатланмаган тиббий буюмларнинг ноқонуний реализациясига қарши навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда олдиндан шубҳа остига олинган шахснинг Янгиҳаёт туманидаги хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда 38 номдаги 3613 турли тиббий буюмлар ноқонуний равишда сақланаётгани фош бўлди.

Ушбу ҳолатда олиб қўйилган тиббий буюмлар мураккаб жарроҳлик амалиётларида қўлланиладиган стент, катетер ва яна бошқа турдаги буюмлар инсон ҳаёти учун жуда муҳим ва шу билан бир қатор юқори хавф гуруҳига кирувчи буюмлар ҳисобланади.

Масалан, сифати кафолатланмаган стентнинг қон томири ичида тўғри ишламаслиги хасталикни кучайтириши, бемор организмига мос келмаслиги, аллергик реакциялар, тромб ҳосил бўлиши ёки ҳатто инфарктга олиб келиши мумкин.

Қолаверса, махсус шароитларда ташилиши ва сақланиши талаб этиладиган тиббий буюмларнинг оддий хонадонда сақланишини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур ҳолатда олиб қўйилган тиббий буюмларнинг жами қиймати 1 млрд 100 млн сўмдан ошмоқда.

Ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, божхона органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида аниқланган 484 та ҳолатда қиймати 18 млрд. сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасиган чек қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг