Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда иситиш мавсуми босқичма-босқич якунланади

Тошкентда иситиш мавсуми босқичма-босқич якунланади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги айни кунлардаги об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда пойтахтда иситиш мавсумини босқичма-босқич якунлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Шу билан бирга, аҳоли қулайлиги учун келаётган байрам кунлари иссиқлик таъминоти сақлаб қолиниши, иситиш даври режали якунланиши маълум қилинган.

Шунга кўра, иситиш мавсумини якунлаш 24 мартдан бошланиши режалаштирилган. У босқичма-босқич амалга оширилади.

Таъкидланишича, мавсумни якунлашга ўтиш, шунингдек, коммунал инфратузилмага тушадиган юкламани камайтиришга ва ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг