Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда сифатсиз дори-дармонларнинг йирик партияси қўлга олинди

Тошкентда сифатсиз дори-дармонларнинг йирик партияси қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда қонунга хилоф равишда тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган Д.И. ва Д.Т. фуқаро У.Ш.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 7 600 қути хирургия игна ипини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбир давомида, уларнинг ёнидан сотиш учун олиб келинган умумий баҳоси 214,5 млн сўмлик 23 турдаги 13 621 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг