Урганчда тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг жорий йил 3 октябрдаги 621-сон қарори билан Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Қарорга кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси Урганч давлат тиббиёт институти клиникаси этиб қайта номланди.
Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- талабаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
- илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;
- тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалиёт билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Институтда таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter