Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туризмнинг ЯИМдаги улуши камида 2 баравар оширилади – Президент қарори

Туризмнинг ЯИМдаги улуши камида 2 баравар оширилади – Президент қарори

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари белгиланцди.

Унга кўра,кўрсатилган муддатга қадар туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизгача етказилади ва чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 млн нафардан 20 млн нафаргача етказилади, шу жумладан, тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар оқимини кўпайтирилади.

Ҳужжат билан, шунингдек:

  • туризм хизматлари йиллик экспорти ҳажмини 6 млрд АҚШ долларидан ошириш;
  • Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари ўртасидаги транспорт боғланишини яхшилаш, ички авиақатновлар сонини кўпайтириш ҳамда йўлга сарфланадиган вақтни камида 3 бараварга қисқартириш;
  • 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар сонини 2 бараварга ошириш;
  • туристик хизматлар ва маҳсулотларни диверсификация қилиш орқали республиканинг туристик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш;
  • жаҳонда кенг таниладиган Ўзбекистоннинг туристик брендини яратиш ва миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш учун янги инструментларни жорий этиш чора-тадбирлари ҳам амалга оширлиши белгиланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг