Янги Наманган туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Вилоят раҳбари кейинги йилларда Янги Наманган туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ишга солинмаган имкониятлар ҳақида тўхталиб, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Абдуллаев Жобир Шарифовични Янги Наманган тумани ҳокими вазифасидан озод қилиш ва туман кенгашининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги қарорларини тасдиқладилар.
Шунингдек, Карабаев Адҳам Жакбаралиевични Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор бир овоздан маъқулланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter