Йирик корхоналар ўз ишчилари учун қурувчидан тўғридан-тўғри уйлар сотиб олиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда уй-жой бозори учун янги модел — корпоратив буюртма механизми йўлга қўйилади. Йирик корхоналар ўз ходимлари учун уйларни тўғридан-тўғри харид қилиши 2026 йилдан бошлаб давлат томонидан рағбатлантирилади.
Аҳоли уй-жой хариди ҳозиргача асосан индивидуал ипотека ва шахсий маблағларга таяниб келган эди.
Корпоратив буюртма эса бозор учун мутлақо янги сегмент бўлиб, ишлаб чиқариш корхоналари орқали:
- барқарор ва кафолатли талаб шаклланади;
- ишчилар учун уй-жойга эга бўлиш шартлари енгиллашади;
- корхоналар учун кадрлар барқарорлиги кучаяди.
Президент ушбу амалиётни қўллаб-қувватлаб, 2026 йилдан корхоналар учун махсус солиқ, кредит ва субсидия механизмлари ишлаб чиқилишини таъкидлади. Тизим бутун республика бўйлаб босқичма-босқич жорий этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter