Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йирик корхоналар ўз ишчилари учун қурувчидан тўғридан-тўғри уйлар сотиб олиши мумкин бўлади

Йирик корхоналар ўз ишчилари учун қурувчидан тўғридан-тўғри уйлар сотиб олиши мумкин бўлади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда уй-жой бозори учун янги модел — корпоратив буюртма механизми йўлга қўйилади. Йирик корхоналар ўз ходимлари учун уйларни тўғридан-тўғри харид қилиши 2026 йилдан бошлаб давлат томонидан рағбатлантирилади.

Аҳоли уй-жой хариди ҳозиргача асосан индивидуал ипотека ва шахсий маблағларга таяниб келган эди.

Корпоратив буюртма эса бозор учун мутлақо янги сегмент бўлиб, ишлаб чиқариш корхоналари орқали:

  • барқарор ва кафолатли талаб шаклланади;
  • ишчилар учун уй-жойга эга бўлиш шартлари енгиллашади;
  • корхоналар учун кадрлар барқарорлиги кучаяди.

Президент ушбу амалиётни қўллаб-қувватлаб, 2026 йилдан корхоналар учун махсус солиқ, кредит ва субсидия механизмлари ишлаб чиқилишини таъкидлади. Тизим бутун республика бўйлаб босқичма-босқич жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг