Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Усмон мусҳафи ва 1 миллион қўлёзма: янги марказ эшикларини очмоқда (фото)

Усмон мусҳафи ва 1 миллион қўлёзма: янги марказ эшикларини очмоқда (фото)

Тошкент марказида саккиз йил давомида қурилган, ўзининг салобати билан ҳайратга солувчи Ислом цивилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни ўтказилган матбуот анжуманида марказнинг I чоракдаги ютуқлари ва расмий очилиш режалари эълон қилинди.

65 метрли гумбаз остидаги маърифат

Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида 10 гектар майдонни эгаллаган ушбу мажмуа шунчаки бино эмас, балки улкан илмий ва маданий хазинадир. 42 минг квадрат метр майдонни эгаллаган уч қаватли кошона замонавий технологиялар ва шарқона меъморчиликнинг уйғунлашган намунаси бўлди.

Дунёдаги энг бой хазиналардан бири

Марказ ўз кутубхонаси билан дунёни ҳайратга солишга тайёр. Бу ерда:
• 1 миллиондан зиёд электрон манбалар;
• 200 мингдан ортиқ нодир босма китоблар;
• Ислом тамаддунига оид қадимий қўлёзмалар ва тошбосма асарлар жамланган.



Марказнинг юраги – Қуръон зали

Янги консепцияга кўра, марказда алоҳида Қуръон зали ташкил этилди. Унда мусулмон дунёсининг энг муқаддас ва бебаҳо ёдгорликларидан бири – Усмон мусҳафи махсус шароитда намойиш этилади. Бу эса зиёратчилар учун марказнинг энг асосий диққатга сазовор нуқтаси бўлиши кутилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик: Оксфорддан Малайзиягача

Марказ аллақачон дунё нигоҳида. Бу ерда UNESCO, ICESCO, Oxford Centre for Islamic Studies  каби нуфузли ташкилотларнинг ваколатхоналари иш бошлайди. Шунингдек, Малайзия, Италия, Буюк Британия ва Россия каби давлатларнинг 50 дан ортиқ йирик музей ва кутубхоналари ўз коллекциялари билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Зиёратчилар учун қулайликлар

Марказ нафақат олимлар, балки барча учун очиқ. Ташриф буюрувчилар 200 ўринли замонавий кафетерий, Интерактив кўргазма заллари, Электрон чипта тизими (iTicket.uz) ва касса хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг