ЮНЕСКО: Беруний номидаги халқаро мукофот совриндорлари эълон қилинди
6 ноябр куни Самарқандда сунъий идрок одоб-ахлоқи соҳасидаги тадқиқотлар бўйича Беруний номидаги ЮНЕСКО-Ўзбекистон халқаро мукофоти совриндорлари эълон қилинди.
Мукофот Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2023 йилда таъсис этилган бўлиб, сунъий идрокка ахлоқий, баробар ва инсонга йўналтирилган ёндашувларни шакллантиришга ҳисса қўшадиган илмий изланишларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Мукофотнинг илк давраси соҳиблари профессор Виржилио Августо Фернандес де Алмейда (Бразилия), профессорлар Сюзан Перри ва Клаудия Рода (Франция), шунингдек, Синҳуа университети ҳузуридаги Халқаро сунъий идрок бошқаруви институтининг (Хитой) профессор олимлари Лан Хуе, Зҳенг Лианг ва Қиан Хиао бўлдилар.
Мукофот ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида топширилди. Тадбир муносабати билан «The UNESCO Courier» журналининг буюк аллома Абу Райҳон Беруний илмий меросига бағишланган махсус сони ҳам инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилди ва ЮНЕСКО рақамли кутубхонасининг бир қисмига айланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter