Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди раҳбарни ҳам тўғридан-тўғри фош қилиш мумкин!

Энди раҳбарни ҳам тўғридан-тўғри фош қилиш мумкин!

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш тизимида кескин ва муҳим бурилиш ясалди. 22 июн куни Президент томонидан имзоланган янги Қонун билан давлат идоралари ва ташкилотларидаги комплаенс (ички назорат) хизматларининг ваколатлари ва хавфсизлик кафолатлари сезиларли даражада кучайтирилди. Оддийроқ айтганда, энди ташкилот ичидаги коррупцияни тиядиган назоратчилар мутлақо мустақил ва ҳимояланган тизимга айланмоқда.

Агар ташкилотнинг биринчи раҳбари коррупцияга қўшилган бўлса, ноқонуний ишлар билан шуғулланаётган бўлса ёки бирор жиноий гуруҳга раҳнамолик қилаётгани аниқланса, комплаенс бўйича ўринбосар буни юқори турувчи идораси билан келишган ҳолда, ҳужжатларни тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш ваколатига эга бўлди. Бу раҳбарларнинг ўз комплаенс ходимларига босим ўтказиш имкониятини бутунлай йўққа чиқаради.

Эндиликда комплаенс хизмати ходимлари ўз ташкилотларидаги исталган объектга, хонага ҳеч қандай тўсқинликсиз кириш, барча зарур ҳужжатлар ва ички ахборот билан танишиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, улар аниқланган қонунбузарликлар бўйича мажбурий ижро этилиши керак бўлган расмий тақдимномалар кирита олади.

Коррупцияни фош қилувчи ходимларни сохта айбловлар ёки раҳбарларнинг ўч олишидан ҳимоя қилиш учун уларга алоҳида мақом берилди. Янги тартибга кўра, комплаенс тизими ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш ҳуқуқи фақат ва фақат Бош прокурорга берилди. Бу уларнинг қўрқмасдан, холис ва адолатли ишлаши учун жуда катта ҳуқуқий кафолатдир.

Мазкур ислоҳот давлат идораларида коррупцияга қарши ички назоратнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш йўлидаги энг жиддий қадамлардан биридир. Илгари тизим ходимлари ўз раҳбарининг имзоси ёки қарорига боғлиқ бўлган бўлса, эндиликда улар тўғридан-тўғри қонун ва юқори турувчи органлар ҳимоясида бўлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг