Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда 15 ёшли бола қидириляпти. У уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган

Навоийда 15 ёшли бола қидириляпти. У уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган

2011 йилда Қизилтепа туманида туғилган, ушбу туманнинг «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи Халилов Алибек Нурали ўғли қидирилмоқда. 38-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси бўлган Алибек Халилов жорий йилнинг  15 ноябр куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Алоҳида белгилари: Сочлари қора, қошлари ёйсимон, юзи чўзиқроқ, бўйи 165 см, чап томон лаб остки қисмида холи бор, озғиндан келган.

Эгнида қора рангли жинси кастюм, яшил рангли эркаклар футболкаси (олд томонида «23» рақами ва «LOS ANGELES» ёзувлари мавжуд), қора шим ва красовка ҳамда мактаб сумкасида бўлган.

Халилов Алибек Нурали ўғлини кўрганлар ёки бирор маълумотга эга бўлган фуқаролар «102» қисқа рақамига ёки Қизилтепа туман ИИБнинг 79-555-38-02,  91-333-04-04,  94-037-33-95 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади ва берилган маълумотлар  сир сақланади.  

Алибек Халиловни топган фуқаро 10 миллион сўм пул маблағи билан мукофотланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг