Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,9 фоизгача пасайди – Бандлик вазирлиги

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,9 фоизгача пасайди – Бандлик вазирлиги

2025 йилнинг 3-чорагига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,9 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 пунктга камайган.

Бандлик вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳисобот даврида меҳнат ресурслари 20,35 млн (1,9 фоиз ёки 387,3 мингга кўпайган), иқтисодий фаол аҳоли сони 15,57 млн нафарни ва банд аҳоли сони 14,81 млн (4,1 фоизёки 579,6 мингга кўпайган) нафарни ташкил қилган.

Шунингдек, бандлик сектори:

  • Расмий сектор: 8,58 млн (17 фоиз ёки 1 243,7 мингга кўпайган)
  • Норасмий сектор: 4,38 млн (26,9 фоиз ёки 1 176,0 мингга камайган)
  • Четга ишлашга кетганлар: 1,86 млн (512 мингга кўпайган)
  • Ишга жойлаштиришга талабгорлар: 760 минг

2025 йилда 4,45 млн аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланди:

  • Қишлоқ хўжалиги: 1,29 млн
  • Хизмат кўрсатиш: 2,74 млн
  • Қурилиш: 172,3 минг
  • Инвестиция лойиҳалари орқали: 256,2 минг

Қайд этилишича, ишсизлик даражаси бандлик сиёсати ва янги иш ўринлари туфайли камаймоқда. Бу эса аҳолига даромадли ишлаш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил якунига кўра Ўзбекистонда ишсизлик даражаси  6,8 фоизни ташкил этган хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг