10 минг долларга суд ҳукмини ўзгартириб бермоқчи бўлган адвокат ушланди
Тошкент вилоятида суд ҳукмини ўзгартириб бериш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган адвокат ДХХ томонидан қўлга олинди.
У маҳаллий фуқарога нисбатан суд томонидан тайинланган 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзининг суд тизимидаги «танишлари» орқали озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб беришни ваъда қилган. Ва ушбу «хизмати» эвазига фуқародан 10 минг АҚШ доллари сўраган. Адвокат келишилган маблағни олаётган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter