Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

108 гектар майдонда Миллий дендрология боғи ташкил қилинди

108 гектар майдонда Миллий дендрология боғи ташкил қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирида иштирок этиб, Миллий дендрология боғини барпо этишга старт берди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур боғ ташкил этилаётган ҳудуддаги «Яшил» университет ҳудудида «Илм – лойиҳа – амалиёт» занжири асосида барпо этилаётган «in-vitro» лабораторияси, Доривор ўсимликлар ҳамда Уруғчилик ва селекция марказлари ҳам шу йилнинг ўзида ишга туширилади.

Шавкат Мирзиёев тадбирда қатнашаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўрмонлар бўйича форуми раиси Исмоил Белен, ушбу форумнинг Котибияти директори Жулет Биао, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуси вакиллари ҳамда барча иштирокчиларга самимий миннатдорчилик билдирди.

Сўнг президент тадбир қатнашчилари билан биргаликда Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экди. Шу пайтнинг ўзида Ўзбекистон ҳудудларида 21 мингга яқин ватандошлар яна 164 гектар майдонда 88 минг туп кўчат ўтқазди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг