Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 13 мингга яқин абитуриент тест синовларидан озод қилинди

Ўзбекистонда 13 мингга яқин абитуриент тест синовларидан озод қилинди

Фото: Xabar.uz

2026/2027-ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасаларига кириш жараёнида 13 мингга яқин нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилда барча фанлар бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 12 997 нафар абитуриент тест топширмасдан, бевосита танлов босқичига ўтказилган. Мазкур тоифадаги абитуриентлар учун тестга кириш рухсатномаси шакллантирилмаган. Таққослаш учун, 2025 йилда бундай имкониятдан 678 нафар абитуриент фойдаланган.

2026/2027-ўқув йили учун онлайн рўйхатдан ўтиш 5–25 июнь кунлари давом этди. Бу даврда 677 907 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Уларнинг 451 744 нафари жорий йил битирувчилари, 226 163 нафари эса аввалги йилларда таълим муассасасини тамомлаган фуқаролардир.

Рўйхатдан ўтганларнинг 365 196 нафари аёллар, 312 711 нафари эркакларни ташкил этган. Тест синовларида эса 664 609 нафар абитуриент иштирок этади.

Агентлик маълумотига кўра, рўйхатдан ўтиш жараёнида юкланган 24 526 та миллий ва халқаро сертификат тасдиқланган. Шунингдек, умумтаълим фанлари бўйича 193 186 нафар, чет тиллари бўйича эса 125 354 нафар сертификатга эга абитуриент рўйхатдан ўтган.

Тест синовларини ўтказиш учун республика бўйича 64 та йирик сиғимли бино тайёрланган. Уларда бир сменада 35 490 нафар, бир кунда эса 70 980 нафар абитуриент тест топшириши мумкин. Тест синовлари 10 кун давомида ўтказилиши режалаштирилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг