Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда қалбаки пул сотаётганлар ушланди

Андижонда қалбаки пул сотаётганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Андижонда қалбаки пулларни сотган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.И. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро К.А.га 19,8 млн сўм қалбаки пулларни 10 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг