Ангренда 8 ёшли бола дайди итлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 8 ёшли бола дайди итлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.
«Миллар» дастурида хабар қилинишича, бола онаси билан Ангрен шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида ижарада яшаб келган. Гувоҳларнинг айтишича, ўша куни бола мактабдан қайтаётган бўлган. Кўчадаги дайди итлардан бири унга ташланган. Оқибатда 8 ёшли бола оғир жароҳат олиб, ҳалок бўлган.
Маҳалла раисининг айтишича, оила Бекобод шаҳридан келиб ижарада яшаб келган. Ҳозирда ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги учун маҳалладаги дайди итларни тутиб олиб кетиш чоралари кўриляпти.
Aҳоли сўзларига кўра, ушбу ҳудудда дайди итларнинг кўплиги ҳақида бот-бот шикоятлар қилинган, аммо тегишли чоралар кўрилмаган. Улар, шунингдек, бу ҳудудда итларнинг одамларга ташланиши ҳолатлари тез-тез кузатилиб туради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter