Ангренда HOWO ҳайдовчиси бошқарувни йўқотди: икки киши ҳалок бўлган
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди.
Жорий йилнинг 26 апрел куни А-373 автомобил йўлининг 93-километрида НОWО русумли юк машинаси ҳайдовчиси (1995 й.т) Р.Н. ҳаракат вақтида бошқарувини йўқотган. Натижада шу йўналишдаги 4 та трансорт воситалари билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳодиса натижасида,«Сobalt» автомашинасида бўлган ҳайдовчи И.Х. (1975 й.т.) ҳамда йўловчи З.Т. (1986 й.т.) 2 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этганлар.
Қолган транспорт воситаларида бўлган 4 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб НОWО юк машинаси ҳайдовчиси Р.Н. процессуал тартибда ушланган. У ҳодисада тан жароҳати олмаган, дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter