Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ҳар учинчи ЙТҲ ўлим билан якунланмоқда

Ўзбекистонда ҳар учинчи ЙТҲ ўлим билан якунланмоқда

Фото: Freepik

2026 йилнинг дастлабки уч ойи давомида Ўзбекистонда 1 102 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича ҳисоботида айтиб ўтилди.

ЙТҲларнинг 31,4 фоизи (346 та ҳолат) ўлим билан якунланган. Яъни, қарийб ҳар учинчи авария инсон умрига нуқта қўймоқда.

ЙТҲларнинг асосий сабаби тезликни ошириш — аварияларнинг қарийб учдан бир қисми (32,9 фоиз) айнан шу сабабли юз берган.

Бошқа сабаблар:

  • 13,6 фоиз ҳолатда ҳайдовчилар пиёдаларга йўл бермаган;
  • 4,2 фоиз ҳолатда — рул бошқарувида ухлаб қолган;
  • 2,4 фоиз ҳолатда — светофор ишораларига амал қилмаган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг