Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротация қилинади

Айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротация қилинади

Иллюстратив фото

Ўзбекистон президентининг “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади:

  • конституциявий ва миллий даража;
  • республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
  • ҳудудий даража;
  • туман (шаҳар) даражаси;
  • маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.

2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

  • республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;
  • ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади;
  • раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;
  • ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг