Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бағдод туманига янги раҳбар тайинланди

Бағдод туманига янги раҳбар тайинланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Бағдод туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Бугун Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда лавозимидан озод этилган Ғанижон Солиев ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди. 

Ҳозирга қадар Фарғона вилояти 426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизмлар колоннаси масъулияти чекланган жамияти бошлиғи бўлиб ишлаб келган Ҳожиқўзижон Исақов Бағдод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Ҳожиқўзижон Исақов аввал Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг