Прокурор Қарши тумани ҳокими бўлди
Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокими лавозимига Жасур Турсунов тайинланди. У бу лавозимгача прокуратура тизимида фаолият юритиб келган.
Жасур Турсунов 1979 йилда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида туғилган. У Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Чироқчи тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. Шунингдек, у турли йилларда Миришкор ва Шаҳрисабз туманлари прокурори сифатида ҳам фаолият юритган.
Шу тариқа, прокуратура тизимида фаолият олиб борган яна бир раҳбар маҳаллий ижро ҳокимияти тизимига ўтди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter