Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳодир Тошматов Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди

Баҳодир Тошматов Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди

Фото: Olympic.uz

Бугун Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари ўтказилган ҳисобот-сайлов конференциясида федерацияга янги раҳбар сайланди.

Делегатлар федерация раислигига Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Тошматов номзодини илгари сурган. Номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди ва у мамлакат камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, конференцияда ушбу спорт турини юртимизда янада ривожлантириш ва оммалаштириш, спортчиларимизни жорий йилда кутиб турган нуфузли мусобақаларга пухта тайёрлашга доир муҳим режалар муҳокама қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг