Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида куннинг биринчи ярмида, шунингдек, Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли енгил ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шарқий йўналишда 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28–33 даража, жанубда 37 даражагача исийди.
Тошкент шаҳрида кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий йўналишда 3–8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 28–30 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишда 7–12 м/с тезликда шамол эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22–27 даражани ташкил этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter