Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро ва Сурхондарёни боғлаган «наркозанжир» узилди

Бухоро ва Сурхондарёни боғлаган «наркозанжир» узилди

Видеодан скриншот

ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини фош қилишди.

Воқеа Когон туманида Сурхондарё–Бухоро йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» автомашинаси тўхтатиб текширилишидан бошланди. Машинани бошқариб келаётган бухоролик шахс (1993 й.т) муқаддам наркожиноят содир этгани учун судлангани маълум бўлди. Автомашина кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмидаги ҳаво филтри остига яширилган 993 грамм «опий» моддаси топилди.

Суриштирув давомида ушбу модда Термиз туманида яшовчи, халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи 46 ёшли шахсдан олингани аниқланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, термизлик ҳам қўлга олинди. Унинг ёнидан Афғонистондан контрабанда йўли билан келтирилган 5 кг, яшаш хонадонидан эса 7 кг «опий» ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг