Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода эркак собиқ аёлидан салкам 61 млн сўм ундириб олди

Бухорода эркак собиқ аёлидан салкам 61 млн сўм ундириб олди

Фото: Xabar.uz

Мажбурий ижро бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Ихтиёр Олимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, пешкўлик фуқаро Б.М. собиқ хотини Ж.О.дан пул ундириш мақсадида мурожаат қилган.

Ҳолатга кўра, Б.М. ва Ж.О.лар бирга яшаган даврида ишлаган иш ҳақларидан биргаликда «Кобалт» автомашинасини харид қилишган. Автомашина оила номидан Ж.О.га расмийлаштирилган. Оилавий муносабатлар бузилгандан сўнг мазкур мулкнинг ҳуқуқий тақдири суд орқали ҳал этилган.

Собиқ эр Б.М. турмуш давомида орттирилган мол-мулкни умумий, деб ҳисоблаб, ўз улушини пул кўринишида ундириш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд ишни атрофлича ўрганиб чиққан. Қарорга кўра, автомашинанинг бугунги кундаги ўртача бозор қиймати 121 847 000 сўм деб белгиланиб, унинг тенг ярми: 60 923 500 сўм миқдоридаги пулни жавобгар, яъни собиқ хотин Ж.О.дан ундирилиши лозим, деб топилган.

Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Пешкў туман бўлимига юборилиб, ижро ҳаракатлари бошланган. Тарафларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилган. Натижада 60 923 500 сўм маблағ собиқ эр Б.М. фойдасига фуқаро Ж.О.дан тўлиқ ўтказиб берилган.

«Мазкур ҳолат оилавий муносабатлар тугаган тақдирда ҳам турмуш давомида орттирилган мол-мулк қонун доирасида адолатли тақсимланишини яна бир бор тасдиқлайди»,—деди Ихтиёр Олимов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг