Чилонзорнинг собиқ ҳокими вазирга биринчи ўринбосар бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Саидқаҳҳор Холхўжаевни инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлади.
Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев ушбу тайинловга қадар Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Тайинлов Президентнинг тегишли қарори билан расмийлаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter