Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда. Об-ҳаво шароитида ўзгаришлар кузатилиши прогноз қилинган.
Жума куни республика бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузги ҳаво ҳарорати +25…+30 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Шанба ва якшанба кунлари эса айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиб, ҳарорат фони бироз пасаяди. Кундузги ҳарорат асосан +20…+25 даражага тушиши прогноз қилинган.
Шанба куни шимоли-ғарбий ҳудудлар ва чўл зоналарида, якшанба куни эса республика бўйича кенг ҳудудларда ёғингарчилик эҳтимоли юқори. Айрим жойларда момақалдироқ ҳам кузатилиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи бор.
Шамол тезлиги 7–12 м/с ни ташкил этиб, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.
Тошкент шаҳрида жума ва шанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +27…+29 даража атрофида бўлади.
Якшанба куни эса қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шамол 10–12 м/с гача кучайиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат +21…+23 даражага тушади. Кечалари эса ҳарорат асосан +12…+17 даража, пойтахтда эса +13…+15 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter