Етти ҳудудда тезкор тадбир: электр бўйича ўғирликлар фош этилди
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. “S.U.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Синдоробод” ва “Халқобод” СИУ ҳудудларидаги ер майдонида сув насосларини электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.G.” МЧЖ раҳбари С.Г. савдо комплексида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 558,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.B.” МЖЧ масъул шахслари ва бошқалар “Беруний” кўчасидаги кўп қаватли уйларда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 272,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.М.” фермер хўжалиги масъул шахслари сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 217,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув фуқаро И.Н. балиқчилик хўжалигида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 112 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Хўжайли тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “P.M.” МЧЖ масъул шахслари ғишт ишлаб чиқариш заводида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 103,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Ю. “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 100,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter