Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада фермер 15 минг доллар билан ушланди

Фарғонада фермер 15 минг доллар билан ушланди

Фото: Хавфсизлик.

Қўштепалик фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлди. 

Фарғона вилояти Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари харидорни мазкур хўжаликнинг 3,7 гектар ер майдонини гўёки 7 гектар эканлигига ишонтириб ва унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда 100 млн сўм талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирда ўтказилган. Унда фермер хўжалик раҳбари келишилган пул маблағидан 15 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. 

Ҳозирда қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг